"ИСКРА" КЎНГИЛЛИЛАР СПОРТ ЖАМИЯТИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН КЕНГАШИ
Касаба уюшмалари Бутуниттифоқ Марказий Кенгаши котибиятининг 1945 йил 21 июлдаги қарорига мувофиқ тузилган.
«Учитель», «Большевик», «Правда», «Искусство» ва «Знание» кўнгиллилар спорт жамиятлари "Большевик" кўнгиллилар спорт жамиятига бирлаштирилган.
"Большевик" кўнгиллилар спорт жамияти кенгаши бошланғич ва ўрта мактаблар, сиёсий ва ўқув муассасалари ва санъат ходимлари касаба уюшмалари аъзолари, 1948 йилдан бошлаб эса геология қидирув ишчилари касаба уюшмаси аъзолари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт бўйича ишларни ташкил этиш ишларини олиб борган.
1950 йил май ойида Касаба уюшмалари Бутуниттифоқ Марказий Кенгаши котибиятининг қарори билан "Самолёт" кўнгиллилар спорт жамияти (авиация ишчилари уюшмаси) "Большевик" кўнгиллилар спорт жамиятига қўшилган.
1950 йил 29 ноябрдаги Касаба уюшмалари Марказий Кенгаши котибиятининг қарори билан "Большевик" кўнгиллилар спорт жамияти "Искра" ихтиёрий спорт жамияти деб ўзгартирилди.
Касаба уюшмалари Бутуниттифоқ Марказий Кенгашининг 1955 йил 18 апрелдаги қарори билан "Искра", "Медик", "Труд" ва "Наука" спорт жамиятлари "Буревестник" кўнгиллилар спорт жамиятига бирлаштирилган.
"МЕДИК" КЎНГИЛЛИЛАР СПОРТ ЖАМИЯТИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН КЕНГАШИ
1938 йил 18 апрелдаги Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг 1955 йил сентябрдаги қарори билан ташкил этилган.
"Искра", "Медик", "Фан" ва "Труд" кўнгилли спорт жамиятлари Маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий Қўмитасининг "Буревестник" ягона кўнгиллилар спорт жамиятига бирлаштирилди.
ЎЗБЕКИСТОН "ФАН" КЎНГИЛЛИЛАР СПОРТ ЖАМИЯТИ КЕНГАШИ
"Фан" ихтиёрий спорт жамиятининг 1949 йил 3 апрелдаги 3-умумиттифоқ конференцияси қарори асосида ташкил этилган. Жамиятда оммавий ташкилий ишларни амалга ошириш, илмий муассасалар ходимлари ва мактаб ўқувчилари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни жорий этиш, спорт мусобақалари, спортакиадалар ташкил этиш, ўқитувчиларни тайёрлаш курслари, семинарлар, спорт клублари ташкил этиш ва спорт соҳасида тадбирларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.
Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг 1955 йил 18 апрелдаги қарори билан тугатилди.
"ЛИРА" МУСИҚИЙ КОМЕДИЯ, САТИРА ВА ДРАМА САЪНАТКОРЛАРИНИНГ МЕҲНАТ ЖАМОАСИ
1924 йил июлда Е. A. Кравченко раҳбарлигида артистлар жамоаси тузилган. Раскатов раҳбарлигидаги мусиқий комедия жамоаси 1927 йил 30 мартда Қозон санъат ходимларини жалб этиш воситачилик бюроси томонидан қайта ташкил этилган. 1928 – 1929 йилларда Термиз, Бухоро, Чоржўй, Тошкент, Фарғона, Андижон, Олма-ота, Қизил Ўрда, Шимкент, Фрунзе шаҳарларида гастрол сафарларида бўлган.
1930 йил 1 октябрда Ўрта Осиё санъат ишчиларини жалб этиш бўлими томонидан Тошкентда рўйхатга олиниб, жамоа асосий иш фаолиятини (иш жойи) Чимкент шаҳрида олиб борган.
1931 йил 16 январда Ўрта Осиё санъат ишчиларини жалб этиш бўлимининг буйруғига кўра, Чимкент давлат санъат бошқармаси таркибига ўтгказилган.
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ РУС ЁШ ТОМОШАБИНЛАР ТЕАТРИ (ТЮЗ)
1944 йилда ташкил этилиб, Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1948 йил 19 мартдаги қарори билан тугатилди.
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ РУС ОПЕРЕТТА ТЕАТРИ
Ўзбекистон ССР ХКС ҳузуридаги санъат ишлари бошқармасининг буйруғи билан 1938 йил сентябрда Тошкентда мусиқали комедия (оперетта) театри ташкил этилган. 1948 йил 2 апрелдаги раҳбариятнинг буйруғи билан оперетта театри тугатилган.
Бошқарувнинг 1948 йил 26 апрелдаги буйруғи билан кўчма оперетта театри ташкил этилди. Бошқарувнинг 1949 йил 17 январдаги буйруғи билан кўчма оперетта театри тугатилди.
Я. M. СВЕРДЛОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ РУС ОПЕРА ВА БАЛЕТ ТЕАТРИ
Собиқ "Колизей" хусусий цирк биноси совет ҳокимиятининг “Национализация” сиёсатидан сўнг унинг биноси ўқув мақсадлари учун барча асбоб анжомлари билан мусодара қилинган. Тошкент давлат рус опера ва балет театри Туркистон АССР ХКСнинг 1918 йил 24 августдаги қарори билан Маориф халқ комиссарлиги тасарруфига ўтказилиши кўрсатилган ҳолда ўз фаолиятини бошлаган. Туркистон АССР МИҚнинг 1919 йил 26 ноябрдаги қарори билан Колизей театри республикадаги театр намойишларини ташкил этиш учун Маориф халқ комиссарлигига топширилган. Худди шу фармон билан опера жамоаси ва драма труппаси оркестр, хор ва костюм хоналари билан биргаликда бирлаштирилиб, улардан ягона республика театр жамоасини яратиш учун Маориф халқ комиссарлигига топширилган. Тошкент Кенгашининг давлат, партия ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда 1920 йил 18 мартдаги қўшма мажлиси қарорига мувофиқ театр (собиқ "Колизей") Я. M. Свердлов номидаги Совет театрига айлантирилган.
1933 йилда театр Ўзбек мусиқий комедия ва сатира театри билан бирлашиб, Свердлов номидаги ўзбек Давлат мусиқий театри номи билан, 1935 йил 5 майдан бошлаб Ўзбекистон ССР Маориф халқ хомиссарлигининг Свердлов номидаги Бирлашган Давлат театри номи билан фаолият олиб борган.
1936 йил март ойида Свердлов театри алоҳида театр сифатида ажралиб чиққан. СССР Министрлар Совети ҳузуридаги санъат ишлари бўлимининг 1948 йил 15 мартдаги буйруғи билан театр фаолияти 1948 йил 10 апрелда тўхтатилган. 1948 йилда Я. M. Свердлов номидаги театр бирлашмаси ва Ўзбек опера ва балет театри негизида Меҳнат Қизил байроқ орденли Алишер Навоий номидаги Ўзбек Давлат опера ва балет театри ташкил этилган.
ЎЗБЕКИСТОН ССР МАДАНИЯТ МИНИСТРЛИГИНИНГ САНЪАТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА БОШ БОШҚАРМАСИ
Ўзбекистон ССР ХКСнинг 1936 йил 28 мартдаги қарори асосида унинг қошида санъат ишлари бўлими ташкил этилган. 1953 йил июнь ойида Ўзбекистон ССР Маданият министрлигининг санъат бўйича Бош бошқармасига айлантирилган. СССР ва Ўзбекистон ССР Маданият министрларининг буйруғи билан 1955 йил 1 январда Санъат бош бошқармаси тугатилган.
ЎРТА ОСИЁ МАТБАА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, НАШРИЁТ ВА САВДО АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТИ (СРЕДАЗКНИГА)
Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгашининг 1926 йил 28 сентябрдаги қарори билан ташкил этилган. Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгашининг 1928 йил 9 мартдаги қарори билан тугатилган.
ЎЗБЕК ДАВЛАТ НАШРИЁТИ
1925 йилда ташкил этилиб, ташкилот Низоми 1925 йил 3 февралда СССР инқилобий қўмиталари томонидан тасдиқланган.
РСФСР ДАВЛАТ НАШРИЁТИНИНГ ДАВРИЙ НАШРЛАР ВА ОБУНА НАШРЛАРИ СЕКТОРИНИНГ ЎРТА ОСИЁ БЎЛИМИ (САОГИЗ)
1924 йил январда ташкил этилиб, 1925 йил октябрда тугатилган.
СССР ДАВЛАТ МОЛИЯ НАШРИЁТИНИНГ ЎРТА ОСИЁДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ
1928 йил 1 апрелда молия ходимлари ва солиқ тўловчилар ўртасида Давлат молиявий кўрсатмаларини нашр этиш ва оммалаштириш, ушбу нашрларни маҳаллий тилларга таржима қилиш, шунингдек молиявий ташкилотларининг матбуот ишлари бўйича вазифаларини бажариш учун ташкил этилган. 1929 йилда тугатилган.
"ИЗВЕСТИЯ" ГАЗЕТАСИНИНГ ЎРТА ОСИЁ БЎЛИМИ
1925 йил январда ташкил этилиб, 1929 йил охирида тугатилган.
КИТОБ ВА ИШ ЮРИТИШ МОЛЛАРИ ВА МУСИҚА АСБОБЛАРИНИ НАШР ЭТИШ ВА СОТИШ БЎЙИЧА ТУРКИСТОН АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ (ТУРКПЕЧАТ)
1922 йил 19 декабрда Туркистон Республикаси Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши Туркистон матбуот агентлигининг Низомини рўйхатдан ўтказилган. Кейинчалик у китоб ва иш юритиш моллари нашр этиш, мусиқа асбобларини ва сотиш бўйича Туркистон акциядорлик компаниясига айлантирилган (Туркпечать).
Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгашининг 1926 йил 20 сентябрдаги қарори билан тугатилган.