БУТУНРОССИЯ МАДАНИЯТ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ ТУРКИСТОН ЎЛКА БЮРОСИ
Миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида Тошкент вилоятида 2 та уезд қолди: Мирзачўл ва Тошкент. Ушбу ҳудудда битта уезд ташкилоти ва учта ер ва ўрмон Ходимлари иттифоқи туман ташкилоти I) Мирзачўл уезд бўлинмаси ва II) Туман Қўмитаси: 1) Кауфман-Правский туман қўмитаси 2) Троицкий (кейинчалик Калинин деб қатий номланган), 3) Пригородный туман қўмитаси Пригородный туман қўмитаси маркази таркибидан. Ер ва ўрмон Ходимлари касаба уюшмаси томонидан яна 4 та янги туман ажратилган ва туман қўматалари ташкил этилган: 1) Ер ва ўрмон Ходимлари касаба уюшмаси Эски-шаҳар туман қўмитаси 2) Пскент туман қўмитаси, 3) Хонобод туман қўмитаси, 4) Чирчиқ туман қўмитаси. Булар 1-Тошкент вилоят Ер ва ўрмон Ходимлари касаба уюшмаси қурултойи, яъни 1925 йил 18 февралга ташкил этилган эди. Мазкур Туман қўмиталари бошқарувларини сайловлари Ер ва ўрмон Ходимлари касаба уюшмаси Марказий Бошқаруви томонидан миллий бўлиниш пайтида ўтказилган.
ДАВЛАТ ЦИРКИ ҲУЗУРИДАГИ САНЪАТ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ Тошкент ш.
Фонднинг ташкил топиш ва тугатилиш санаси кўрсатилмаган. Аммо фонд таркибида 1922 йилга оид ҳужжатлар мавжуд.
СВЕРДЛОВ НОМИДАГИ ДАВЛАТ ОПЕРА ТЕАТРИ ҲУЗУРИДАГИ САНЪАТ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ.
Фонднинг ташкил топиш ва тугатилиш санаси кўрсатилмаган. 1923 йилга оид ҳужжатлар мавжуд.
САНЪАТ ИШЧИЛАРИ ИТТИФОҚИНИНГ “АРЛЕКИН” ТЕАТРИ ЖАМОАСИ МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ Тошкент ш.
Мазкур фонднинг ташкил топиш ва тугатилиш саналари кўрсатилмаган.
ТУРКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАОРИФ ВА ИЖТИМОИЙ МАДАНИЯТ ИТТИФОҚИ ЎЛКА ҚЎМИТАСИ
Иттифоқ Ўлка Қўмитасининг 2-Ўлка Қурултойидаги маърузасига кўра, Ўлка Қўмитаси 1914 йил 9 февралдан фаолият кўрсата бошлаган. Шунингдек, мавжуд вақтинчалик Иттифоқ Ўлка Қўмитасининг 1919 йил 10 ва 13 январдаги мажлислари баённомалари нусхаларига кўра, уни 1919 йилда ҳам фаолият кўрсатганлигини кўриш мумкин.
Қўмита 1921 йил август ойига қадар фаолият олиб борган.
РОССИЯ ВАРЬЕТЕ ВА ЦИРК АРТИСТЛАРИ ЖАМИЯТИ ТУРКИСТОН БЎЛИМИ Тошкент ш.
Мазкур фонд ташкил топиш ва тугатилиш саналари кўрсатилмаган. 1917 йилдан 1920 йилгача бўлган давр ҳужжатлари мавжуд.
ТУРКИСТОН КИТОБ ВА КАНЦЕЛЯРИЯ МОЛЛАРИНИ ҲАМДА МУСИҚАГА ОИД МАЪЛУМОТЛАРНИ НАШР ЭТИШ ВА САВДОСИ УЧУН АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ “СОВЕТ ШАРҚИ” БОСМАХОНАСИ
Туркистон китоб ва канцелярия молларини нашр этиш ҳамда мусиқа асбоблари савдоси учун “Совет Шарқи” Босмахонаси ташкил этилган. 1926 йил 28 сентябрда тугатилган.
ТУРКИСТОН АССР МАОРИФ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ТУРКИСТОН ДАВЛАТ НАШРИЁТИ
Фонд таркибидаги ҳужжатларда нашриётнинг ташкил этилиш тарихига оид маълумотлар берилмаган.
“ИҚТИСОДИЙ ҲАЁТ” ЖУРНАЛИ ТАҲРИРИЯТИ
Туркистон АССР ХХМКнинг 1920 йилдан 1922 йил 5 январгача фаолият олиб борган кунлик газетаси, 1922 йил 5 январдан эса Туркистон Иқтисодий Кенгаши органи газетаси, 1922 йил 15 ноябрдаги Туркистон АССР ХКС буйруғи билан “Туркестанская Правда” газетаси билан бирлаштириб юборилган.
ТУРКИСТОН ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ ЖУРНАЛИ ТАҲРИРИЯТИ
Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши ҳафталик органи “Туркистон Халқ хўжалиги” журнали 1919 йил 19 февралда Туркистон АССР ХКС қарори билан ташкил этилиб, 1922 йил декабрда нашриёт фаолияти тўхтатилган.
ТУРКИСТОН АССР КИТОБ ПАЛАТАСИ Тошкент ш.
Туркистон АССР Китоб палатаси 1920 – 1921 йилларда Тошкент шаҳрида фаолият олиб борган.