Бухоро Халқ Совет Республикаси Ички ишлар халқ нозирлиги.
1920 йил сентябрда ташкил этилган. БХСР ички бошқарувга оид марказий маъмурий орган эди; асосий вазифалари: марказий ва маҳаллий ҳокимиятнинг маъмурий характердаги қарорлари ва фармойишларининг бажарилишини назорат қилиш, милицияни бошқариш, чет элликларнинг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш. Ўрта Осиёнинг миллий чегараланиши муносабати билан 1924 йил ноябрда тугатилган.
БУХОРО ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР НОЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ МИЛИЦИЯ БОШ БОШҚАРМАСИ
Бухоро Халқ Совет Республикаси ички ишлар Назорати хузуридаги ишчи-деҳқон милицияси Бош Бошқармаси 1920 йил 16 сентябрдаги Бухоро Халқ Совет Республикаси Халқ Нозирлар Кенгаши қарорига ва Бухоро Халқ Совет Республикаси ички Ишлар Нозирининг 1920 йил 20 сентябрдаги буйруғига асосан ташкил этилган. Ўрта Осиё республикаларида ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида 1924 йил 18 ноябрдаги 164-сон буйруғига кўра Бухоро Халқ Совет Республикаси Ички ишлар Нозирлиги фаолияти тугатилган.