Хоразм Халқ Совет Республикаси Иқтисодий Кенгаши (ХХСР ЭКОСО)
1921 йил июнда тузилган, 1924 йил ноябрда тугатилган.
Иқтисодий Кенгашининг СССР даги савдо ваколатхонаси. Москва ш.
1923 йил 29 январда ХХСР Савдо-саноат нозирлигининг Москва савдо идораси тузилди; 1923 йил 4 сентябрда Хоразм Халқ Совет Республикаси Иқтисодий Кенгашининг СССРдаги савдо ваколатхонасига айлантирилди. 1924 йил 5 декабрда тугатилган.
Хоразм ХСР нинг Туркистон АССРдаги Иқтисодий ваколатхонаси
1921 йил 1 июлда Хоразм Халқ Совет Республикасининг Туркистон АССРдаги Мухтор ваколатхонаси тузилди; 1921 йил 4 декабрда у ХХСР нинг Туркистон АССР даги Бош консуллигига айлантирилди; 1924 йил августида ХХСР нинг Туркистон АССРдаги Иқтисодий ваколатхонасига айлантирилди. 1924 йил 17 декабрда тугатилган.
Хоразм Халқ Совет Республикаси Қишлоқ хўжалиги халқ нозирлиги.
1920 йил ноябрда тузилган. 1924 йил 30 ноябрда тугатилган.
Хоразм Халқ Совет Республикасининг Ташқи ишлар халқ нозирлиги
1921 йил январда тузилган. 1924 йил ноябрда тугатилган.
Хоразм Халқ Совет Республикаси Ишчи-деҳқон инспекцияси халқ нозирлиги.
1920 йил февраль ойида ХХСР Нозирлар Совети қошида Давлат назорати тузилди: 1923 йил октабрда у ХХСР Ишчи-деҳқон инспекцияси халқ нозирлигига айлантирилди. 1924 йил 30 ноябрда тугатилган.
Хоразм Халқ Совет Республикаси Савдо ва саноат халқ нозирлиги (Торгпром).
1922 йил 30 ноябрда тузилган. 1924 йил ноябрда тугатилган.