Хоразм Халқ Совет Республикаси Советлари Марказий Ижроия Қўмитаси (ХорМИҚ, ХХСР МИҚ)
1920 йил апрелда ташкил топган. Ўрта Осиёда миллий чегараланиши муносабати билан ТурМИҚ, БухМИҚ ва ХорМИҚ нинг 1924 йил 18 ноябрдаги қўшма қарори асосида тугатилган.
Хоразм Халқ Совет Республикаси Халқ Нозирлари Совети
Хоразм Халқ Совет Республикаси Халқ Нозирлари Совети 1920 йил апрелда тузилди. 1924 йил ноябрда тугатилди.