Хоразм Халқ Совет Республикаси Советлари Марказий Ижроия Қўмитаси (ХорМИҚ, ХХСР МИҚ)
1920 йил апрелда ташкил топган. Ўрта Осиёда миллий чегараланиши муносабати билан ТурМИҚ, БухМИҚ ва ХорМИҚ нинг 1924 йил 18 ноябрдаги қўшма қарори асосида тугатилган.
Хоразм Халқ Совет Республикаси Халқ Нозирлари Совети
Хоразм Халқ Совет Республикаси Халқ Нозирлари Совети 1920 йил апрелда тузилди. 1924 йил ноябрда тугатилди.
Хоразм Халқ Совет Республикаси Ички ишлар халқ нозирлиги
1920 йил ноябрда тузилган. 1924 йил 30 ноябрда тугатилган.
Хоразм Халқ Совет Республикаси Қишлоқ хўжалиги халқ нозирлиги.
1920 йил ноябрда тузилган. 1924 йил 30 ноябрда тугатилган.
Хоразм Халқ Совет Республикасининг Ташқи ишлар халқ нозирлиги
1921 йил январда тузилган. 1924 йил ноябрда тугатилган.
Хоразм Халқ Совет Республикаси Ишчи-деҳқон инспекцияси халқ нозирлиги.
1920 йил февраль ойида ХХСР Нозирлар Совети қошида Давлат назорати тузилди: 1923 йил октабрда у ХХСР Ишчи-деҳқон инспекцияси халқ нозирлигига айлантирилди. 1924 йил 30 ноябрда тугатилган.
ХОРАЗМ МАРКАЗИЙ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ХОРАЗМ ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ ИНҚИЛОБИЙ ТРИБУНАЛИ Хива ш.
Хоразм Марказий Ижроия Қўмитаси ҳузуридаги Хоразм Халқ Совет Республикаси Инқилобий трибунали 1920 йилдан 1924 йилгача Хива шаҳрида фаолият кўрсатган
РСФСРНИНГ ХОРАЗМ ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ
1919 йил 9 апрелдаги Туркистон АССР ва Жунаидхоннинг Хива ҳукумати ўртасида тинчлик тўғрисидаги шартномасига кўра, икки томон дўстона муносабатларни сақлаб қолиш мақсадида ўзаро элчилик алоқаларини тиклаган. РСФСР Хивага ўзининг мухтор вакилини (Христофоровни) юборади. Хива томонининг Инқилобий Комиссарлик Амударё бўлимига хужумидан кейин Хива ҳукумати билан дипломатик муносабатлар тўхтатилган.
1919 йил 15 ноябрдаги Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитасининг Қарори билан РСФСРнинг Хивадаги ХХСР ваколатхонаси тугатилган, Хива билан муносабатлар вазифаси эса Петро-Александровск шаҳридаги Инқилобий комиссарлик зиммасига юклатилган. Ўрта Осиё республикаларида ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиш натижасида 1924 йил ноябрда тугатилган.
РОССИЯ СОВЕТ ФЕДЕРАТИВ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ҲУЗУРИДАГИ ХОРАЗМ ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ БОШ КОНСУЛЛИГИ Чоржўй ш.
Россия Совет Федератив Социалистик Республикаси ҳузуридаги Хоразм Халқ Совет Республикаси Бош Консуллиги 1920 йилдан 1924 йилгача Чоржўй шаҳрида фаолият кўрсатган.
ХОРАЗМ ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТАШҚИ ИШЛАР ХАЛҚ НОЗИРЛИГИ Хива Ш.
1921 йил январда ташкил этилиб, 1924 йил ноябрда тугатилган.
ХОРАЗМ ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ НОЗИРЛАРИ СОВЕТИ Хива ш.
Хоразм Халқ Совет Республикаси Халқ Нозирлари Совети 1920 йил апрелда ташкил этилиб, 1924 йил ноябрда тугатилган.
Батафсил