Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси ишчилар, деҳқон ва қизил армия депутатлари советининг Марказий ижроия қўмитаси (Туркистон МИҚ, МИҚ, Туркистон АССР)
1918 йил 30 апрелда бўлиб ўтган V Туркистон Советлари қурултойида ташкил этилган. 1924 йил 18 ноябрдаги Туркистон АССР, БХСР ва ХХСР Марказий Ижроия қўмиталарининг қўшма қарорига асосан республикалар Ижроия Қўмиталари ўз фаолиятларини тўхтатиб, ваколатларини Ўрта Осиёда миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида янги тузилган республикаларнинг Инқилобий Қўмиталарига топширган.
БатафсилТУРКИСТОН АССРНИНГ БУТУНРОССИЯ МАРКАЗИЙ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ ПРЕЗИДИУМИ ҲУЗУРИДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ (МОСКВА Ш.).
1918 йилда РСФСР Миллий ишлар халқ комиссарлиги қошида Туркистон Республикасининг Марказий Ижроия Қўмитаси ва Халқ Комиссарлари Советининг ваколатли ваколатхонаси сифатида ташкил этилган. 1922 йил 1 декабрда Бутуниттифоқ МИҚ Президиуми қошидаги Туркистон АССР ваколатли ваколатхонаси этиб ўзгартирилди. Ўрта Осиёда ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиши сиёсати муносабати билан 1924 йил 28 ноябрда тугатилган.
Қирғизистон АССР Марказий Ижроия Қўмитаси ҳузуридаги Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитаси ва Халқ Комиссарлари Советининг ваколатхонаси Оренбург ш.
1921 йил 6 октябрда ташкил топган. Ўрта Осиёдаги миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида 1924 йил ноябрда тугатилган.
БатафсилТУРКИСТОН АВТОНОМ СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ СОВЕТИ (ТУРКИСТОН АССР ХКС)
ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ СОВЕТИ ҚОШИДАГИ ТУРКИСТОН ИҚТИСОДИЙ КЕНГАШИ ТУРКИСТОН АССР (ТИК).
Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитасининг 1921 йил 14 мартдаги декрети билан ташкил этилган. Туркистон Иқтисодий Кенгашининг ваколатига қуйидагилар кирган: тегишли органлар орқали РСФСР Меҳнат ва Мудофа Кенгаши кўрсатмалари ва топшириқларини бажариш ва барча кўрсатмалар ва иқтисодий характердаги вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш; Совет ҳокимиятининг барча органларининг иқтисодий ривожланиш борасидаги фаолиятини кузатиш ва назорат қилиш; РСФСРнинг ягона режаси асосида республиканинг умумий иқтисодий режасини ишлаб чиқиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш, барча моддий ресурслардан тўғри фойдаланишни назорат қилиш. 1924 йил охирида тугатилган
БатафсилTURKISTON ASSR MILLIY ISHLAR BO‘YICHA XALQ KOMISSARLIGI (NARKOMNATS TURKASSR, TURKOMNATS)
Туркистон Советларининг 1918 йил 30 апрелдаги V қурултойи қарори билан Туркистон миллатлар ишлари бўйича халқ комиссарлиги ташкил этилган. Унинг вазифалари қуйидагилардан иборат эди: Совет ҳокимияти ғояларини тегишли миллатлар ўртасида ўз она тилида амалга ошириш; республика ҳудудида истиқомат қилувчи миллатлар орасида маданий ва синфий онгни юксалтириш учун барча чора-тадбирларни кўриш; барча миллий кўринишлардаги аксилинқилобга қарши кураш; миллий-буржуа ҳукуматларига қарши кураш; миллатлар бўйича статистик маълумотларни тўплаш.
Туркистон миллатлар ишлари бўйича халқ комиссарлиги 1919 йил 10 декабрда ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб, Туркистон АССР МИҚнинг 1921 йил 21 сентябрдаги қарори билан яна тикланди. Туркистон миллатлар ишлари бўйича халқ комиссарлиги Туркистон АССР МИҚнинг 1922 йил 14 июлдаги буйруғи билан тугатилган.
БатафсилТУРКИСТОН АССР ТАШҚИ ИШЛАР ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ (Тошкент ш.)
БЕЛОРУСИЯ СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТУРКИСТОН АССРДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ
ТУРКМАН ВИЛОЯТИНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА ТУРКИСТОН АССР МАРКАЗИЙ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ КОМИССИЯСИ
1921 йил Тошкент шаҳрида ташкил этилган. 1923 йил тугатилган.
ТУРКИСТОН АССРНИНГ КАВКАЗОРТИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ВАКОЛАТХОНАСИ Тбилиси ш.
Туркистон АССРнинг Кавказортидаги Иқтисодий ваколатхонаси 1922 йилда Тифлис шаҳрида ташкил этилган ва 1923 йилгача фаолият олиб борган.
ТУРКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА БУТИНТТИФОҚ ҚУРИЛИШ ИШЧИЛАРИ ИТТИФОҚИ МАРКАЗИЙ ҚЎМИТАСИ ВАКОЛАТХОНАСИ. Тошкент ш.
Мазкур фонднинг ташкил топиш ва тугатилиш саналари кўрсатилмаган. 1923 йилдан 1924 йилгача даврга оид ҳужжатлар мавжуд.
ТУРКИСТОНДА БУТУНРОССИЯ ЕР ВА ЎРМОН ИШЧИЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИТТИФОҚИ МАРКАЗИЙ ҚЎМИТАСИ ВАКОЛАТХОНАСИ Тошкент ш.
Ваколатхона 1921 йил 29 ноябрда Тошкент шаҳрида ташкил этилиб, 1924 йил 18 октябрда тугатилган.
ТУРКИСТОН ЎЛКАСИДА ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ВАКОЛАТХОНАСИ Тошкент ш.
Мазкур фонд ташкил топиш ва тугатилиш саналари кўрсатилмаган. 1918 йил давр ҳужжатлари мавжуд. Мазкур фонд И-7 фонди билан бирлаштириб юборилган
ТУРКИСТОН АССР БОШ СИЁСИЙ БОШҚАРМАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОВЕТ ИШЧИЛАРИ ВА ЖАМОАТЧИЛИК БОШҚАРМАЛАРИ ХИЗМАТЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ 26-СОН МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ
Мазкур фонднинг ташкил топиш ва тугатилиш санаси кўрсатилмаган. 1921 йилдан 1923 йилгача бўлган даврга оид ҳужжатлар мавжуд.
ТУРКИСТОНДА СССР ТАШҚИ ИШЛАР ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ВАКИЛЛИГИ ТАШҚИ МУНОСАБАТЛАР БЎЛИМИ ҲУЗУРИДАГИ ЖАМОАТЧИЛИК МУАССАСАЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ 38-СОН МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ
Мазкур фонд ташкил этилиши ва тугатилиши санаси кўрсатилмаган. 1921 йил октябргача ташқи алоқалар Бўлими ҳузуридаги совет ва жамоатчилик муассасалари ишчилари касаба уюшмаси 38-сон Маҳаллий қўмитаси деб номланган. 1921 йил октябрда Туркистонда РСФСР ташқи ишлар Халқ Комиссарлиги вакиллиги ташқи муносабатлар бўлими ҳузуридаги жамоатчилик муассасалари касаба уюшмаси 38-сон маҳаллий қўмитаси деб қайта номланган. 1921 йилдан 1922 йилларгача дарга оид ҳужжатлар мавжуд.